97-дақиқада гол урган "Арсенал" "Лондон дербиси"даги мағлубиятдан қутилиб қолди

Англия Премьер-лигасининг 32-туридан ўрин олган "Арсенал" - "Фулхэм" баҳси якунланди. Унда томонлар 1:1 ҳисобидаги дуранг билан қаноатланди. 

59-дақиқада меҳмонлар футболчиси Жош Маджа ҳисобни очган бўлса, 90+7-дақиқада Эдди Нкетиа "канонирлар"ни муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолди. 

1 очкодан бўлишиб олган ҳар икки жамоа ўз поғонасини сақлаб қолди: "Арсенал" 46 очко билан 9-ўринда, "Фулхэм" 27 очко билан 18-поғонада бормоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!