97-дақиқада урилган гол Роналдуга “катта рекорд” келтирди
Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 7-турида “Ан-Наср” футболчилари “Аш-Шабаб” майдонидан 2:1 ҳисобидаги қийин ғалаба билан қайтди.
Риёдликларга навбатдаги уч очкони келтирган голга Криштиану Роналду ўйиндаги тўхталишлар учун қўшиб берилган вақтнинг еттинчи дақиқасида пенальтидан киритди.
Бу 39 ёшли ҳужумчининг профессионал фаолиятидаги 907-гол сифатида қайд этилди. Роналду жаҳон футболида расмий учрашувларда энг кўп тўп киритган ўйинчи ҳисобланади ва унинг ҳар бир голи янги рекорд саналади.
Криштиану Роналду ўз голларини “Спортинг”, “Реал”, “Ювентус”, “Манчестер Юнайтед”, “Ан-Наср” ва Португалия терма жамоасида киритган.
Машҳур ҳужумчининг мақсади профессионал даражада урган голларини сонини мингтага етказишдан иборат. Бунинг учун Роналдуга яна 93 та гол керак. Криштиану ҳали бери фаолиятини тугатмоқчи эмас.
Фикрлар