А Серия. "Интер" Туриндан қуруқ қўл билан қайтди

Туриндаги "Олимпико де Торино" стадионида кечган учрашувда мезбонлар минимал ҳисобда рақибдан устун келишди. Беллашувдаги ягона гол 35-дақиқада Армандо Иццо томонидан киритилди.

Бугунги муваффақият натижасида "буқалар" ҳисобидаги очколар сони 30 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 10-ўринга кўтарилиб олди. "Неррадзуррилар" эса 40 очко билан 3-поғонани эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!