А Серия. “Милан” сўнгги дақиқадаги гол эвазига зафар қучди

Италия чемпионати 1-тур қолдирилган ўйинида “Милан” жамоаси ўз майдонида “Женоа” футболчиларини қабул қилди.

Қизиқарли кечган беллашувда миланликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйиннинг 4-дақиқасида Сусо ҳисобни очган бўлса, Романьоли 56-дақиқада ўз дарвозасини ишғол қилиб, ҳисоб тенглашишига сабабчи бўлди.

Бироқ ўйин якунида Романьоли яна катта саҳнага чиқди ва рақиб дарвозасига гол урди. У ўз хатосини тўғирлаган ҳолда жамоасига 3 очко келтирди.

Милан – Женоа 2:1 (1:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 4 Сусо, 1:1 – 56, автогол Романьоли, 2:1 – 90 Романьоли.

Милан – Доннарумма, Мусаккьо, Романьоли, Родригес, Сусо, Кессиэ, Бакайоко, Лаксальт (Абате, 63), Чалханоглу (Кастильехо, 83), Игуаин, Кутроне.

Женоа – Раду, Бираски, Гюнтер, Кришито, Лазович, Ромуло (Велозу, 67), Маццителли (Омеонга, 78), Бесса, Зуканович, Куаме, Пентек (Пандев, 85).

Огоҳлантиришлар: Кришито (43), Кессиэ (50), Велозу (80), Родригес (83).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!