
А Серия. "Рома" "Ливерпуль" билан ўйин олдидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Бугун Италия А Сериясида 35-тур ўйинлари старт олди. Турнинг илк ўйинида “Рома” ҳамда “Кьево” жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди.
Римдаги “Олимпико” стадионида кечган қарама-қаршиликда мезбонлар 4:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.
Эслатиб ўтамиз, “бўрилар” ЕЧЛ ярим финалида “Ливерпуль” билан баҳс олиб боради.
Италия А Серияси. 35-тур
Рома – Кьево 4:1 (2:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 9 Шик, 2:0 – 40 Джеко, 3:0 – 65 Эль-Шаарави, 4:0 – 67 Джеко, 4:1 – 88 Инглезе.
Рома – Алиссон, Фасио, Коларов, Бруно Перес, Жезус, Пеллегрини (Гоналон, 79), де Росси, Наингголан, Эль-Шаарави, Шик (Манолас, 60), Джеко (Жерсон, 84).
Кьево – Соррентино, Каччаторе, Бани (Гамберини, 46), Томович, Депаоли (Ярошиньски, 28), Хетемай, Ригони, Радованович, Кастро (Бирса, 79), Пуччарелли, Инглезе.
Огоҳлантиришлар: Коларов (24), Хетемай (28), Бирса (90), Наингголан (90).
Четлатиш: Жезус (56).
Фикрлар