Шомуродовнинг трансферини ким ҳал қилади?

CHERY AUTO

Ўтган мавсум Элдор Шомуродов учун муваффақиятли ўтди. Чемпионат бошидаёқ, “Рома”ни тарк этиши кутилган легионеримиз римликларнинг ўша пайтдаги бош мураббийи Даниэле де Росси илтимосига кўра, жамоада қолди ва захира ўйинчиси вазифасини бажаришга кўнди.

Tecno

Кейинчалик Даниэле де Росси ўрнини эгаллаган Иван Юрич Элдорга умуман эътибор қаратгани йўқ. Бу мураббий қисқа фурсатда ўз ўрнини Клаудио Раньерига бўшатиб берди. Шомуродовнинг имкониятларини яхши биладиган италиялик мутахассис қишки трансферлар даврида ўзбекистонлик шогирдини “Венеция”га ўтиши йўл қўймади, унга ўзини кўрсатиши учун имкон яратиб берди.

Бундай эътибор ва тақдим этилган имкониятлар самарасида Элдор Шомуродовнинг мавсумнинг ҳал қилувчи палласида жамоасининг муҳим ўйинчисига айланди. Ҳамюртимизнинг аҳамияти юқори бўлган беллашувлардаги ўйини, голлари ва ассистлари “Рома”га чемпионатни бешинчи ўринда якунлашини таъминлади.

Шунга қарамай, “Рома” таркибида жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Хусусан, жамоа бошқаруви Жан Пьеро Гасперинига ўтди. Бу мутахассис ўзига керакли футболчиларни олиш мақсадида трансферларга эътибор қаратмоқда. Ҳатто спорт директори Флоран Гисольфи ҳам ўрнини бошқа мутахассисга бўшатиб берди.

“Рома”да кутилаётган янгиланишлар борасида гап кетганидан мавзу Элдор Шомуродовга ҳам тақаляпти. Аввалига, ўзбек футболчисига АҚШ клублари қзиқиш билдираётгани ҳақида маълумотлар тарқалди. Кейинчалик Гисольфи Элдор Шомуродовни “Женоа”га жойлашга уринаётгани айтилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Туркия чемпионатида юқори ўринлар учун курашишни мақсад қилган “Башакшеҳир” ўзбек футболчи билан музокара бошлагани ҳақида маълумотлар чиқмоқда.

Италия  манбалари бу мавзуни диққат билан кузатмоқда.

Sports.uz портали Шомуродов ҳақида эълон қилинаётган маълумотларни ўзбекистонлик мухлислар эътиборига ҳавола этади.

SIAMOLAROMA.IT:

Элдор Шомуродов тез орада Римни тўлиқ тарк этиши мумкин. Туркиялик журналист Яғиз Сабунчуўғли “Башакшеҳир” ўзбек ҳужумчиси билан тўғридан тўғри учашув ўтказган. Истанбулликлар Шомуродовга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Томонларнинг дастлабки учрашуви ижобий ўтган ва яқин ҳафталар ичида трансфер бўйича расмий музокаралар бошланиши кутиляпти.

Агар туркияликларнинг таклифи “Рома” раҳбариятини қониқтирадиган бўлса, клуб ўзбекистонлик легионернинг кетишига қаршилик қилмайди.

Ўз даврида “Женоа”, “Специя” ва “Кальяри”да ҳам тўп тепган “Рома” ҳужумчиси фаолиятида янги саргузаштлар бошланиши эҳтимоли ошиб бормоқда. 

ROMAFOREVER.IT:

Сўнгги кунларда “Рома” ичида ўзгаришлар бўлди. Клубнинг трансфер сиёсатини юритадиган Флоран Гисольфи спорт директори лавозимини Рики Массарага бўшатиб берди.

Массаре янги иш жойида бир неча йўналишда жуда катта ҳажмдаги ишларни якунига етказишига тўғри келади. Энг аввало, бу мутахассис жамоа учун зарур бўлган ўйинчилар билан янги битим тузиши, шунингдек, кириш ва чиқиш трансферларини клуб манфаатига мос тарзда олиб бориши талаб этилади.

Тригориядан кетиши мумкин бўлган ўйинчилардан бири Элдор Шомуродов экани айтилмоқда. Ўзбек ҳужумчиси ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини ёрқин даражада ўтказганига қарамай, жан Пьеро Гасперинининг узоқ келажак учун режаларига киритилмаганга ўхшайди.

Туркия Суперлигаси вакили “Башакшеҳир” Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчисига жиддий тарзда қизиқиб қолган ва келаси мавсумда унинг хизматларидан фойдаланишга бел боғлаган.

Томонлар ҳамкорлик бўйича дастлабки қадамларни ташлаб бўлди. Яқин ҳафталар ичида бу ҳамкорлик аниқ музокаралар даражасига кўтарилиши мумкин. Турк клуби айни пайтда ҳужумчи атрофидаги вазиятни синчковлик билан кузатмоқда. “Рома” эса, муносиб таклиф тушса, ўйинчини тўлиқ қўйиб юборишга тайёр.

Италияга келганидан бери “Женоа”, “Специя”, “Кальяри” ва “Рома”да ўйнаган Элдор Шомуродов энди ўз фаолиятида бурилиш ясаш ва ўзгариш қилиш имконига эга бўлмоқда.

VOCEGIALLOROSSA.IT:

Элдор Шомуродов “Рома” билан хайрлашиши мумкин бўлган ўйинчилардан бири. Клаудио Раньери қўл остида ўзбек ҳужумчиси фаолиятини қайта тиклаб олди. Мавсумнинг муҳим палласида гол ва ассистлари билан жамоага фойда келтириб, “Рома”нинг Европа лигасига йўлланма олишига ҳисса қўшди.

Шомуродов якунланган мавсумда жами 37 та ўйин ўтказди. Шулардан 27 таси А Серия, 8 таси Европа лигаси ва иккитаси Италия кубогига тўғри келди. Умумий ҳисобда 1465 дақиқа майдонда ҳаракат қилиб, ўзи қатнашган ҳар бир турнирда рақиб дарвозасини ишғол қилди. Мавсум давомида еттита гол ва бешта ассист муаллифи бўлди.

Энди ўзбек ҳужумчиси пойтахтни тарк этиб, Туркия чемпионатига йўл олиши кутилмоқда.   Элдор Шомуродовни таркибига қўшиб олишга уринаётган  “Башакшеҳир” ўйинчининг агентлари билан алоқа ўрнатган.

SPORTMEDIASET.MEDIASET.IT:

Элдор Шомуродов ёзги трансферлар даврида “Рома” билан хайрлашиши мумкин бўлган ўйинчилар рўйхатида. Туркиядан тарқатилаётган хабарларга кўра, Истанбулнинг “Башакшеҳир” клуби ўзбек ҳужумчисини олиш учун аниқ ҳаракатларни амалга оширяпти.

Бироқ бу масалани ҳал қилишда, якуний сўзни “Рома” спорт директорлигига киришаётган Рики Массаранинг ўзи айтади.   

Шомуродовдан сюрприз!

 

Шомуродов “бомба” трансфер бўлади! Европанинг машҳур лигасида Элдорни кутишяпти
Ўткир Юсуповнинг бу “иши”ни ҳеч ким унутмайди!

Файзуллаевни жамоага олишни исташмаганди...

Файзуллаев “Реал” ва “Барса”ни танлади!

Легионеримиз Европада юриш қилишга тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!