АГМК Бахтиёр Ашурматов билан шартномани узайтиради
Хабарингиз бор ўтган ҳафта сўнггида Фарғонада Ўзбекистон кубоги финал баҳси бўлиб ўтди. Унда ўз тарихида илк бор финалга чиққан АГМК пойтахтнинг "Пахтакор" клубини 3:1 ҳисобида енгди ва бош совринни қўлга киритиб, ОЧЛга йўлланмани қўлга киритди.
Олмалиқликлар спорт директори Мухтор Қурбонов SPORTS.uz муҳбирига берган интервьюсида жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов билан амалдаги шартнома узайтирилишини айтди.
- Бахтиёр Ашурматовга ишонгандик ва у ишончимизни оқлаяпти. Бош мураббий сифатида ишга киришганидан бери жамоамизнинг ўйин сифати ҳам ўзгарди. Албатта, кейинги мавсум учун ҳам Ашурматов билан шартномани узайтирамиз. Биз бу мураббий билан янада янги чўққиларни забт этмоқчимиз. Келаси йили чемпионлик учун курашадиган жамоани шакллантириш ва ўз навбатида Осиё Чемпионлар лигаси плей-офф босқичидан муваффақиятли ўишни ҳам мақсад қилиб қўямиз. Ашурматов ўзи учун ҳам мураббий сифатида бир поғонада олдинга қадам ташлади. У ўйинчилик пайтида ҳам Кубокни қўлга киритганди. Энди эса Бахтиёр энг ёш мураббийлардан бири сифатида Кубок соҳибига айлангани ҳам эътиборга молик бўлди. Ҳали ҳаммаси олдинда деб умид қиламан ва Ашурматовга бундан кўпроқ муваффақиятлар ҳамрох бўлишини тилайман.
Ушбу суҳбатнинг тўлиқ матнини эртага сайтимиз орқали ўқишингиз мумкин.
Фикрлар