AIBA: Ҳасанбой Дўсматов йилнинг энг зўр боксчисига даъвогарлар қаторида

  • 8 декабрь, 2016, 15:58
  • 0
  • Бокс

Жорий йилнинг 20 декабрь куни AIBA йилнинг энг зўр боксчиси тақдимот маросимини ўтказади. Айни пайтда жаҳоннинг ушбу номга даъвогар боксчига айниқлаш учун овоз бериш жараёни давом этмоқда.

“Йилнинг энг зўр боксчиси” номзодлигига уч нафар боксчининг номи қўйилган, улардан биттаси хамюртимиз ХХXI ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Ҳасанбой Дўсматов, иккинчиси кубалик Робейси Рамирес ва учинчиси қозоқистонлик Данияр Елеуссиновдир.

Сиз ҳам ушбу сўровномада иштирок этиб, ҳамюртимиз учун овоз беринг! Ушбу саҳифа орқали – >>> "Twitter" овоз беришингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!