АПЛ. 17-тур. Гранд жамоалар ўйинлари ҳақида

Бугун Англия чемпионатида 17-тур ўйинлари старт олади. Ушбу турда АПЛ грандлари қайси жамоалар билан тўқнашишади. Бу ҳақда қуйида тўхталиб ўтамиз.

"Эвертон" - "Ливерпуль"
Ўзаро учрашувлар: 194
"Эвертон" ғалабаси: 57
Дуранг: 63
"Ливерпуль" ғалабаси:74
Тўплар нисбати: 269:225 "Ливерпуль" фойдасига

Ушбу турдаги энг ажойиб "дерби"! "Эвертон" 23 очко билан 8-ўринда бораётган бўлса, "Ливерпуль" 34 очко тўплаб 2-поғонани банд этиб турибди. "Ирислар" ушбу мавсумда ўз майдонларида ўтказилган 8 та учрашувнинг ҳеч бирида имкониятни бой беришмаган. Бундан кўриниб турибдики Клопп шогирдлари меҳмондан 3 очко билан қайтишлари осон бўлмайди.

"Манчестер Сити" - "Арсенал"
Ўзаро учрашувлар: 162
"Манчестер Сити" ғалабаси: 38
Дуранг: 41
"Арсенал" ғалабаси: 83
Тўплар нисбати: 275:180 "Арсенал" фойдасига

Ўзаро ўйинлардаги яққол устунлик Лондонликлар томонида. Боз устига охирги 5 ўйинда "шаҳарликлар" "тўпчилар"ни таслим эта олишмаган. "Сити"да 33, "Арсенал"да 34 очко мавжуд ва улар турнир жадвалида ёнма-ён боришмоқда. Мазкур беллашув турнинг марказий ўйини ҳисобланади.

"Вест Бромвич" - "Манчестер Юнайтед"
Ўзаро учрашувлар: 112
"Вест Бромвич" ғалабаси: 37
Дуранг: 26
"Манчестер Юнайтед" ғалабаси: 49
Тўплар нисбати: 211:172 "қизил иблислар" фойдасига

"Вест Бромвич" клуби МЮ учун қулай бўлмаган рақиб саналади. Ушбу жамоаларнинг охирги 7 тўқнашувида "қизил иблислар" атиги 2 марта ютишганини ўзи ҳам, сўзимизга исбот бўла олади. "Бромвич" 23 очко билан 7, "Манчестер Юнайтед" эса 27 очко билан 6-ўринда бормоқда. Ён қўшнилар тўқнашувида Моуриньо шогирдларига осон бўлишини таҳмин қилиш қийин.

"Кристал Пэлас" - "Челси"
Ўзаро учрашувлар: 28
"Кристал Пэлас" ғалабаси: 4
Дуранг: 9
"Челси" ғалабаси: 15
Тўплар нисбати: 50:24 "аристократлар" фойдасига

"Кристал Пэлас" "Аристократлар" билан ўтказилган 28 учрашувда бор ёғи 4 марта зафар қучишган. Ана шу ютуқларнинг 2 таси охирги 5 учрашувга тўғри келади. Конте шогирдлари кетма-кет 10 та ўйиндан буён ғалаба қозонаётганликларини назарда тутадиган бўлсак, айни пайтда "Челси" ажойиб формади ва бу ўйинда ҳам клубнинг ғалаба қозониш эҳтимоллиги юқори.

Фурқат Юсупов тайёрлади

АПЛ. 17-тур. Гранд жамоалар ўйинлари ҳақида

"Манчестер Юнайтед"нинг рекордчи футболчилари

Олий лига-2016. Энг сермаҳсул ҳужум жуфтликлари ТОП-10

Кучли бешлик. Мавсумнинг энг омадсиз 7 жамоаси

Одил Аҳмедовнинг Хитойга кетиши орқага ташланган қадамми?

Шўрпешона Венгер ёхуд "Арсенал"нинг дахшатли қуръалари

"Реал" рекордлар китоби. Учинчи қисм

Ла лигада энг кўп гол урган 7 хорижлик футболчи

Чемпионлар лигаси нимчорак финалида рўй бериши мумкин жуфтликлар ТОП-10

"Реал" рекордлар китоби. Иккинчи қисм

Олий лигада охирги 6 йилдаги хорижлик тўпурарлар

Бразилиялик Роналдодан энг кўп жабр чеккан 7 жамоа

Испания чемпионатида дарвозабонларнинг рекордлари

Пойтахт клублари кушандалари ТОП-6

«Эль-класико»ларда кетма-кет ўйинларда гол урганлар ТОП-5

«Эль-Класико» тўпурарлари ТОП-11

«Эль-Класико»лардаги «хет-трик» ва «покер»лар

«Эль-Класико» ўзаро учрашувлар тарихи

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!