
АПЛ. "Челси" "Брайтон"ни мағлуб этди (видео)
Бундан бироз олдин Англия Премьер-Лигаси 20-туридан ўрин олган “Челси” ҳамда “Брайтон” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.
Ушбу ўйинда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалабага эришдилар. Учрашувнинг 46-дақиқасида Альваро Мората ҳисобни очди. 60-дақиқада эса Маркос Алонсо ҳисобни 2:0 кўринишга олиб келди.
Мазкур беллашувда бошқа гол киритилмади ва Антонио Конте шогирдлари “Boxing Day”ни ғалаба билан бошладилар.
Қуйида ушбу ўйин видеошарҳи билан танишасиз.
Фикрлар