
Ўзбекистон - Қатар: Ўзаро учрашувлардаги устунлик ким томонда?
Хабарингиз бор, 5 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоамиз Жаҳон чемпионатининг саралаш гуруҳ босқичининг сўнгги тури доирасида Қатар билан куч синашади.
Хўш, икки жамоа ўртасидаги ўзаро статистикаларда устунлик ким томонда?
Икки жамоа шу кунгача ўзаро умумий 14 бора тўқнаш келган. 9 та учрашувда вакилларимизнинг қўли баланд келган бўлса, 4 та беллашувда рақибларимиз муваффақиятга эришган. 1 та тўқнашув эса дуранг натижа билан якунланган. Терма жамоамиз ушбу баҳслар давомида умумий 23 та гол уриб, 13 бора ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан.
Агарда фақатгина жаҳон чемпионати саралашидаги ўйинларига эътибор қаратадиган бўлсак - устунлик биз томонда. 5 та ўйинда ғалаба қозониб, 2 та учрашувда мағлуб бўлганмиз.
Энг йирик ғалаба: Ўзбекистон Миллий терма жамоамиз 2013 йил 18 июн куни 5:1 ҳисобида Қатарни ер тишлатган.
Энг йирик мағлубият: 2001 йил 17 август куни рўй берган. Ушбу беллашувда жамоамиз 3:0 ҳисобида имкониятни бой берган эди.
Фикрлар