АПЛ. "Манчестер Сити" сафарда "Арсенал"ни ишончли ҳисобда енгди
Турнинг сўнгги ўйини Лондонда кечди. Унда "Арсенал" ўзининг "Эмирейтс" стадионида "Манчестер Сити"ни қабул қилди.
Мазкур учрашувда "шаҳарликлар" сафарда бўлишларига қарамасдан, 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.
- 90'

Учрашув якунланди! Сизлар билан яқин икки соат давомида Шаҳзод Холбоев бирга бўлди. Келгуси ўйинларда кўришгунча!
- 90'
Де Брюйненинг зарбаси бирозгина юқорилаб кетди
- 90'
Ляказеттнинг зарбаси юқоридан ўтиб кетди
- 90'

Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди
- 88'
Саненинг зарбаси кучсиз чиқди
- 87'

Шаҳарликлар сафида сўнгги ўзгариш. Рахим Стерлинг ўрнига Лерой Сане майдонга тушди
- 85'

Гол! Йўқ, яна оффсайд, Ўзилнинг голи инобатга олинмайди
- 84'
Сократис довдираб қулай имкониятни қўкка совурди
- 82'
Илкай Гюндоган тўпн узатган жойда ҳеч ким топилмади "шаҳарликлар"дан
- 79'

Ўзгариш: Серхио Агуэро ўрнини Габриэль Жезус эгаллади
- 79'

Гооол! Йўўўўқ! Обамеянг томонидан киритилган гол инобатга олинмади. Боиси лайнсмен байроқчасини кўтариб турган эди
- 77'
Учрашув давом этмоқда
- 74'
Шкодран Мустафи жарима зарбасидан сўнг бош билан зарба берди, Эдерсоннинг қўлига келиб тушди тўп
- 70'

Лондонликлар сафида сўнгги ўзгариш амалга оширилди. Гранит Жака ўрнига Лукас Торрейра майдонга тушди
- 67'

Ўзил бурчак зарбасини амалга оширди, самарсиз
- 64'

Гооол! Бенжамин Менди тўпни чап қанотдан жарима майдони ичига узатди. Бернарду Силва тўхтатмасдан тўпни дарвозага жойлаб қўйди!
- 63'

Войдоооод! Қандай қилиб? Агуэро мутлақо дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Аммо Чехдан супервейв
- 61'

Стефан Лихштайнер огоҳлантирилди
- 60'

"Сити" сафида ўзгариш Махрез ўрнига Де Брйюне майдонга тушди
- 56'
Ўххх! Ляказеттнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади
- 54'

"Арсенал" сафида ўзгариш бўлди. Рэмзи ўз ўрнини Александр Ляказеттга бўшатиб берди
- 52'

Гранит Жака қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди
- 49'
Гюндоган жарима зарбасини амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
- 46'

Иккинчи бўлим старт олди. "Манчестер Сити" бошлаб берди таймни
- 45'

Биринчи бўлим якунланди, танаффус
- 45'
Мхитарян йўллаган зарба ноаниқ кўриниш ҳосил қилди
- 45'

Аарон Рэмзи ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди
- 45'

Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
- 45'
Обамеянг узоқдан ўз омадини синаб кўрди. Бироз ноаниқ
- 42'
Махрез чап қанотдан "Роббен услуби"да узоқ бурчакни нишонга олди. Бироз ноаниқ
- 40'
"Арсенал" тўп назоратини ўзида ушлаб турмоқчи, аммо "шаҳарликлар" прессинг қиляпти
- 35'

Йўқ. Матлэнд-Найлз ўйинни давом эттира олмайди. Унинг ўрнига Стефан Лихштайнер майдонга тушди
- 33'
Найлз майдонга қайтди
- 31'

Матлэнд-Найлз жароҳат олиб ётибди майдонда
- 27'

Уххх! Чехга браво! У Махрезнинг хавфли зарбасини бартараф этди
- 27'

Сократис огоҳлантирилди
- 27'

Махрез офсайдда қолиб кетди
- 25'

Стерлинг сал бўлмаса, иккинчи голни киритиши мумкин эди. Чех ўзини кўрсатди
- 22'

Махрезнинг навбатдаги бурчакдан узатган тўпи ҳам муваффақиятсиз чиқди
- 21'

Эктор Бельериннинг зарбасини Эдерсон қайтарди
- 17'

Маҳрез тўпни бурчакдан ўйинга киритди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
- 15'

Гооол! Рахим Стерлинг ҳисобни очмоқда! Стерлинг бир неча ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвозанинг ўнг бурчагини аниқ нишонга олди
- 12'
Рэмзининг узатмасини Эдерсон ушлаб олди
- 10'
Бернарду Силва тўпни жарима майдони ичига ташлади. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
- 9'
Манчестерликлар одатдагидек тўп назоратини қўлларига олишган
- 4'

Майкл Оливер Раҳим Стерлингга сариқ карточка кўрсатди
- 3'

Месут Ўзил оффсайдда қолиб кетди
- 1'

Учрашув бошланди!
- 0'
Мазкур ҳавола орқали таркиблар билан танишасиз.
- 0'
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сиз ушбу саҳифа орқали АПЛ 1-туридан ўрин олган "Арсенал" - "Манчестер Сити" ўйинидан амалга ошириладиган онлайн матнли трансляцияни кузатиб бориш имконига эгасиз.

Фикрлар