АПЛнинг илк турини супер тўқнашув якунлаб беради: "Арсенал" - "Манчестер Сити"

Бугун Англия премьер-лигасининг дастлабки тур учрашувлари ниҳоясига етади. Турнинг сўнгги учрашувида "Арсенал" ўз майдонида "Манчестер Сити"ни қабул қилади.

Эътиборлиси, Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "шаҳарликлар" АПЛ доирасида ўтказилган сўнгги 5та учрашувдан буён "канонирлар"га мағлуб бўлишмаяпти (3та ғалаба, 2та дуранг). "Арсенал" сўнгги бор "Эмирейтс"да 2015 йилнинг 21 декабрь куни "Сити"ни мағлубиятга учратган. 

Премьер-лиганинг ўтган мавсумида "Манчестер Сити" ҳар иккала учрашувда ғалаба қозонган. Тўплар нисбати эса 6:1 кўринишига келган.

"Арсенал" – "Манчестер Сити"

Стадион: "Эмирейтс" (Лондон, Англия)

Бошланиш вақти: 20:00

Бош ҳакам: Майкл Оливер

Тахминий таркиблар:

"Арсенал": Лено – Бельерин, Сократис, Мустафи, Колашинац – Джака, Рэмзи, Озил – Мхитарян, Обамеянг, Ляказет.

"Манчестер Сити": Эдерсон – Уокер, Ляпорт, Отаменди, Менди – Фернандиньо, Де Брюйне, Д. Силва – Сане, Марез, Агуэро.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Abbosbek Parpiyev
12/08/2018 13:09
Arsenaldan bu yil yaxshi natijalar kutamiz