Аббос Раҳмонов ёшлар ўртасида ҳам Осиё чемпионлигини қўлга киритди

Ҳиндистон пойтахтида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионати ҳам ниҳясига етиб бормоқда. Бугун мусобақанинг сўнгги кун беллашувлари бўлиб ўтмоқда. 

Мусобақаларга киришган эркин курашчиларимиз айни паллагача қатор медалларини нақд қилиб қўйишди. Бугун 61 кг.гача тоифада гилимга чиққан Рио Олимпиадаси иштирокчиси Аббос Раҳмонов ҳеч қайси рақибига имконият қолдирмади ва ютуқлари орасига ёшлар ўртасида Осиё чемпионлигини ҳам қўшиб қўйди. Шунингдек, бироздан сўнг 125 кг.да Ҳасанбой Раҳимов финалда эронлик рақибига қарши беллашса, 86кггача тоифада Рустам Шодиев бронза медали учун курашади.

Бунгача 57 кг вазн тоифасида иштирок этган Ғуломжон Абудллаев қитъа чемпионлигини қўлга киритган бўлса, -79 кг вазн тоифасида Муҳаммадрасул Раҳимов терма жамоамиз ҳисобига бронза медалини тақдим қилганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!