Абидаль Азарнинг “Барселона”га келиши ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди

“Барселона” клуби спорт директори Эрик Абидаль “Челси” ярим ҳимоячиси Эден Азарнинг Каталония супер клубига кўчиб ўтиши ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Азар “Барселона”да? Биз бошқа жамоа сафида тўп сураётган футболчилар ҳақида гапирмаймиз. Бу савол футболчининг ўзига берилиши керак. Умуман олганда эса биз ким билан шартнома имзоласак, бундан хаммадан аввал сизлар хабар топасизлар”, - дейди Абидаль.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Барселона" вакиллари Азарнинг агенти билан учрашув ўтказишгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!