Абрамович “Челси” етакчисини сотиб юборишга тайёр

Лондоннинг "Челси" клуби хўжайини Роман Абрамович жамоа етакчиси Эден Азарни сотишга тайёр.

Хабарларга қараганда россиялик бизнесмен келгуси мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этишни истаётган 27 ёшли бельгиялик футболчининг хоҳишига қарши чиқмоқчи эмас ва уни бошқа жамоага қўйиб юборишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Азарга айни дамда Испаниянинг икки гранди – “Реал” ва “Барселона” жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Азар “Челси” сафига 2012 йил “Лилл” клубидан 35 млн евро эвазига келиб қўшилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!