Абрамович Саррини истеъфога чиқариши мумкин

Лондоннинг "Челси" клуби хўжайини Роман Абрамович агар жамоа Англия лига кубоги финалида “Манчестер Сити”га имкониятни бой берса, бош мураббий Маурицио Саррини истеъфога чиқариши мумкин. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.

Унга кўра бундай вазиятда италиялик мутахассисни хатто “аристократлар” бош директори Марина Грановскаянинг ишончи ҳам қутқариб қололмайди. Унинг тақдирини тўппа-тўғри россиялик миллиардернинг ўзи ҳал қилади.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” ва “Манчестер Сити” жамоалари ўртасидаги баҳс 24 февраль куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!