Афғонистон терма жамоаси мураббийи: Ўзбекистонга пенальтидан гол ура олмаганимиз, бизга панд берди

Хабарингиз бор, бугундан пойтахтимиз мезбонлик қилаётган 16 ёшгача бўлган футболчилар ўрасида “CAFA U-16​ Championship”​ мусобақаси старт олди. Турнирни Афғонистон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги баҳс очиб берди.

Беллашувда катта устунликка эришган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси якунда йирик 4:1 ҳисобида зафар қучди ва гуруҳ босқичини ғалаба билан бошлади.

Ўйиндан сўнг ҳар иккала терма жамоа бош мураббийлари журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Афғонистон терма жамоаси бош мураббийи Саид Ҳади Казими: - Дастлабки дақиқаларда яхши ўйнадик. Учрашувдан олдинги режалаштирган ишларимизни амалга оширдик. Беллашув давомида мухлислар терма жамоангизни яхши қўллаб-қувватлади. Иккинчи бўлимда пенальтидан самарали фойдалана олмаганимиз бизга панд берди. Анча вақт мана шу мусобақага тайёргарлик кўрдик ва бу ерга Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш учун келдик. Шогирдларим мағлубиятдан сўнг тушкунликка тушиб қолишди. Аммо ҳали ҳаммаси олдинди. Кейинги ўйинларда яхши натижага эришамиз, деган умиддаман. Биз бу учрашувлар орқали футболчиларни Осиё чемпионатига саралаймиз, - деди мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!