Афонин "Оренбург"га ғалаба келтирди

Белек шаҳрида кечган учрашув голларга бой тарзда ўтди ва унда россияликлар 3:2 ҳисобидаги иродали ғалабани қўлга киритишди. Эътиборлиси, "Оренбург"нинг голларидан бирига ҳамюртимиз Вадим Афонин ҳам муаллифлик қилди.

Афонин мазкур беллашувни асосий таркибда бошлади ва иккинчи бўлимда захирага олинди. Оренбургликлар ўзларининг келгуси ўйинини 21 январ санасида Руминиянинг "Ботошани" жамоасига қарши ўтказади.

Назорат ўйини

"Оренбург" (Россия) - "Астра" (Руминия)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!