Африка Кубоги. Камерун иккинчи финалчига айланди
Африка Миллатлар Кубоги иккинчи ярим финалида Камерун терма жамоаси Гана футболчиларига қарши баҳс олиб бориб, 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Учрашувнинг 72-дақиқасида Нгаду-Нгажи ҳисобни очган бўлса, ўйин якунига Бассогог ҳисобни оширди ва Камерун финалга йўл олди.
Финалга камерунлик футболчилар Буркина-Фасо термасини мағлуб қилган Миср билан куч синашади.

Камерун – Гана 2:0
Голлар: Нгаду-Нгажи, 72, Бассогог, 90+3
Камерун: Ондоа – Фаи, Тейку, Нгаду-Нгажи, Ойонго – Сиани, Муканжо, Жум (Манжек, 77) – Бассогог, Тамбе (Абубакар, 73), Зуа
Гана: Разак – Аффул, Бойе, Амартей, Ачимпонг – Атсу, Аква (Гьян, 76), Вакасо – Томас (Баду, 86), Жордан Айю, Андре Айю
Огоҳлантиришлар: Муканжо

Фикрлар