Акмал Турсунбоев: Мураббийларнинг берган кўрсатмаларини бехато бажаришга ҳаракат қилдик

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Куни кеча олий лиганинг биринчи туридан ўрин олган “Бухоро” – “Олмалиқ” баҳсида мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Жорий мавсум бухороликлар сафига кўчиб ўтган дарвозабон Акмал Турсунбоев янги жамоаси сафида дебют учрашувини ўтказиб, ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишга эришди. Ўйиндан сўнг Турсунбоевдан интервью олдик.

- Акмал, янги жамоангиз сафидаги дебют учрашувингиз муваффақиятли бошлангани билан табриклаймиз. Ўйин тўғрисида фикрингиз қандай? 

- Табрик учун раҳмат. Биласизми чемпионатнинг дастлабки учрашуви доимо қийин ва ҳис-ҳаяжонга бой тарзда ўтади. Боз устига ўз майдонингда, мухлисларинг қаршисида харакат қилиш гарданинга бир мунча босимни юклайди. Лекин ашаддий ишқибозларимизнинг бутун учрашув давомида ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаб туриши бизга қўшимча куч бағишлади деган бўлардим. Уларни хурсанд қилиш учун иштиёқ ва ирада кўрсатиб ғалабага эришдик. Стадионга келган томошабинларга миннатдорчилик билдириб қоламан. Чемпионат энди бошланди. Жамоаларда ҳозирча етарлича ўйин амалиёти бўлмайди. 

  

- “Олмалиқ”нинг олдига бу йил юқори мақсадлар қўйилган. Бу жамоага қарши кечган баҳсда “Бухоро” уч очкони қўлга киритди. Нимани ҳисобига эришди деб ҳисоблайсиз? 

- Ўйинга бўлган тайёргарлик юқори даражада бўлди. Мураббийларнинг берган кўрсатмаларини бехато бажаришга харакат қилдик. Ҳар бир жамоа юқори ўринларни банд этишга харакат қилади. “Олмалиқ”ни хурмат қиламан. Яхши жамоа сифатида шаклланган. Лекин биласизми биз ўз майдонимизда ютмасак бўлмасди. Чунки мухлислар илк турда фақат ғалаба кутишаётганди. Улар муваффақиятли ўйинларга ўрганиб қолган. Баъзида биз баъзида эса рақиб жамоа усутунлик эришди. Якунда жамоамиз ғолиб чиқди. Бундан жуда хурсандмиз. 

- Янги жамоангиз сафидаги дебют учрашувингизни қуруқ ўтказдингиз...  

- Ҳар қандай дарвозабон ўйинда гол ўтказиб юбормасликка харакат қилади. Мен ҳам ўзиимга билдирилган ишончни оқлаш учун астойдил харакат қилдим ва дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишга уриндим. Ҳали олдинда ўз устимда кўпроқ ишлашим кераклигини яхши тушуниб турибман. Насиб қилса келгуси баҳслада ҳам берилган имкониятдан унумли фойдаланишга харакат қиламан.    

- “Бухоро” фаолиятингиздаги янги саҳифа бўлмоқда. Жамоадаги илк таассуротларингиз қандай?  

- Бу ерда яхши мураббийлар штаби ишламоқда. Шунингдек улар Бухорода аҳил ва иноқ бўлган жамоани шакллантирганини айтиб ўтишим керак. Клубда яратиб берилган шароитлар чакки эмас. Йигитлар бир-бирларини қўллаб қувватлайди ва бир мақсад йўлида харакат қилмоқда. Насиб қилса бу йил ишқибозларимизни хурсанд қиламиз.   

- Жамоангиз чемпионатнинг навбатдаги турида “Насаф” меҳмони бўлади. Бўлажак баҳс осон ўтмаслиги турган гап. Фикримизга қўшилсангиз керак?

- Албатта осон бўлмайди. “Насаф” биринчи турда “Қўқон-1912” майдонидан ғалаба билан қайтганидан хабаримиз бор. Навбатдаги турда ҳам улар ўз мухлислари қаршисида фақат-фақат уч очко олиш мақсадида майдонга чиқади. Қаршиликлар майдонидан ғалаба билан қайтиш осон эмас. Лекин биз ижобий натижа қайд этиш учун астойдил харакат қиламиз. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!