Акрaм Афиф Осиё кубогидаги ғалабани марҳум дўстига бағишлади

Мусобақа давомида ўзининг ажойиб ўйинлари билан қатарликларнинг муваффақиятига катта ҳисса қўшган Акрaм Афиф мазкур турнирдаги ғалабасини марҳум жамоадоши Абду Тиемга бағишлашини маълум қилди.

Афиф ва Тием Aspire академияси ва Қатар U-20 терма жамоаси сафида биргаликда тўп тепишган ва 2016 йилда 20 ёшли футболчи саратон касаллиги туфайли ҳаётдан кўз юмган эди. 

"Қадрли Абду, биз сен билан қачонлардир Осиё чемпиони бўлишни орзу қилар эдик. Сенга айтишим мумкинки, биз буни уддаладик. Мен ушбу кубок ва медални сенга бағишлайман. Сени соғиниб қоламиз", - деб ёзиб қолдирди Афиф ўзининг "Твиттер"даги расмий саҳифасида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!