Россиялик ўзбек бизнесмени Алишер Усмонов Бельгиянинг “Андерлехт” клуби акциялари бошқарув пакетини сотиб олмоқчи. HLN нашри тарқатган хабарга кўра бу Усмоновга таҳминан 80 млн еврога тушиши мумкин.

Айтиш лозимки, ушбу жамоани сотиб олишга Усмоновдан ташқари шунингдек яна икки бельгиялик бизнесменлар - Пол Гейзенс ва Воутер Ванденхаутелар ҳам кураш олиб боришмоқда. Шу боис, клуб хўжайинлари бир вақтнинг ўзида ҳам Усмонов билан, ҳам Гейзенс ва Ванденхаутелар билан музокаралар олиб бормоқда. Аммо, улар акцияларни айнан кимга сотиши ҳозирча маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Усмонов шунингдек Лондоннинг “Арсенал” клуби хўжайинларидан бири ҳисобланади. Унда “канонирлар”нинг 30% акцияси бор.

Маълумот учун, "Андерлехт" жорий мавсум УЕФА Чемпионлар лигасининг "Б" гуруҳида "Бавария", ПСЖ ҳамда "Селтик" клубларига қарши кураш олиб бормоқда.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98