Шомуродов ва яна икки футболчи "Рома"дан кетиш арафасида

CHERY AUTO

30 июнгача "Рома" молиявий қоидалар талабларига доир вазиятларни тартибга солиш учун ўйинчиларни трансферга қўйишга эътибор қаратиши зарур.

Tecno

Айни пайтда клубни тарк этиш эҳтимоли юқори бўлган футболчилар - Элдор Шомуродов, Сауд Абдулҳамид ва Леандро Паредес.

Легионер ҳужумчимиз "Истанбул Башакшеҳир"нинг эътиборини тортган, бироқ клублар ўртасидаги музокаралар ҳали бошланмаган.

Абдулҳамидга келсак, "Ланс" ва "Тулуза" жамоалари унга қизиқиш билдирмоқда, аммо иккала жамоа ҳам уни фақат ижарага олишни хоҳлайди.

Паредес трансфери бўйича эса "Бока Хуниорс" аргентиналик футболчининг шартномасидаги 3,5 миллион евролик товон пулини тўлаши талаб этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Olim
22/06/2025 16:56
Alo Buxoroooooo!!!