Янги бош мураббий Ҳусановга имкон берадими?

CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”да ўйнаётгани боис ўзбекистонлий футбол ишқибозлари бу жамоа атрофидаги воқеаларни мунтазам кузатиб бормоқда. Sports.uz портали буни инобатга олган ҳолда мухлисларимиз эътиборига “шаҳарликлар”га оид хабар ва маълумотларни эълон қилишни давом эттиради.

Tecno

Гранд клублар доимий тарзда ҳар бир ўйинчига муносиб ўринбосар қидириш билан шуғулланади. Ҳатто, бундай катта жамоалар амалдаги бош мураббий шартномасини тугатмай туриб, унинг курсисини эгаллайдиган бошқа мутахассисни ҳам топиб қўяди.

Айни пайтда “шаҳарликлар” билан клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Хосеп Гвардиоланинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача давом этиши белгиланган. Испаниялик мутахассис бу муддатдан кейин жамоани топширишини билдирган. Жамоа натижасига ўтган мавсумдагидек инқирозга юз тутса, хайрлашиш онлари тезлашиб кетиши эҳтимоли йўқ эмас.

Гвардиола юз берган инқироздан чиқиш учун таркибни янгилашга қарор қилган. Бу ўзгаришлар 20 январда Абдуқодир Ҳусановнинг келиши билан бошланиб, ҳали ҳамон давом этяпти.

Европадаги бир нуфузли манбаларнинг таъкидлашича, “Манчестер Сити” раҳбарияти ҳозирдан Гвардиола ўрнини эгаллайдиган мутахассис топиб қўйди. Football Transfers нашрига кўра, манчестерликлар келажакда жамоани бошқа испаниялик мутахассис Сеск Фабрегасга топширмоқчи. Мураббийлик фаолиятини яқинда бошлаган ва А Серияда “Комо”ни бошқараётган Фабрегас курашувчан жамоа шакллантириш, юлдуз футболчилар билан тил топишиш ва ҳар қандай вазиятда ҳам хотиржам ва совуққон тарзда қарор чиқара олиши билан мутасаддилар эътиборини тортди.

38 ёшли мутахассис футболчилик даврида Англия Премьер-лигасида ҳам порлаганини инобатга олсак, у инглиз футболини яхши билади. Хўш, агар мураббий алмашса, янги устоз Абдуқодир Ҳусановга имкон берармикин? Чунки легионеримизнинг шартномаси 2029 йилнинг ярмигача тузилган ва клуб раҳбарияти келажакда ҳам Абдуқодирга ишонч билдириши айтилмоқда.

АПЛ “Манчестер Сити”ни жазолади

Англия Премьер-лигаси “Манчестер Сити”ни чемпионат регламентини бир неча бор бузгани учун жазолашга қарор қилди.

“Шаҳарликлар” қўйилган айбларни тан олди ва томонлар қўлланиладиган санкциялар бўйича ҳам келишувга эришди.

Гап шундаки, 2024-2025 йилги чемпионатда манчестерликлар тўққизта марта учрашувни ва иккинчи бўлимни ўз вақтида бошлаш қоидасини бузган. Гвардиола жамоаси тўққизта ўйиннинг танаффусин чўзиб юборган.

Бундан ташқари, “шаҳарликлар” лига доирасида “Манчестер Юнайтед”га қарши учрашувнинг бошланиш вақтига ҳам кеч қолган.

Англия Премьер-лигаси бу қоидабузарликлар учун клубни 1,08 миллион фунт миқдорида жарима тортди.

Эслатиб ўтамиз, Хосеп Гвардиола шогирдлари ўтган чемпионатни учинчи ўринда якунлаб, Европа Чемпионлар лигасининг янги мавсумига йўлланма олган эди.

Машҳур юлдуз Ҳусанов билан ўйнайдиган бўлди

Хосеп Гвардиола жамоа сардорлари – Кайл Уокер ва Кевин де Брюйненинг кетганини инобатга олиб, АҚШ мезбонлик қилаётган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати олдидан Бернарду Силвага сардорлик масъулиятини юклади.

Эътиборли жиҳати шундаки, португалиялик футболчи ҳам бошқа клубга ўтиши ҳақида маълумотлар тарқатилаётган эди.

Бироқ клуб билан яна бир йиллик шартномаси қолган Силва Манчестерда қолишга қарор қилганини билдирди.

- Янги мавсумни мен аниқ “Манчестер Сити”да ўтказаман. Қолишга қарор қилдим. Менда аввалги йил ҳам, бу ёзда ҳам турли вариантлар бўлди. Лекин танловим – “Манчестер Сити”да қолиш, - деди Бернарду Силва.

Бернарду Силва 2017 йилдан бери “Манчестер Сити” сафида тўп тепиб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 30 июнигача тузилган.

Ҳусановнинг биринчи рақиби аниқ!

“Манчестер Сити” Англия Премьер-лигасининг янги мавсумини  қайси жамоага қарши ўтказиши маълум бўлди.

Инсайдер Сэм Сининг маълум қилишича, “шаҳарликлар” чемпионатнинг очилиш учрашувида иштирок этадиган бўлди.

Хосеп Гвардиола шогирдлари биринчи турни сафарда “Вулверхэмптон”га қарши ўтказади. Учрашув санаси ва бошланиш вақти кейинроқ аниқланади.

Таъкидлаш жоизки, “Манчестер Сити” ўтган мавсумда кетма-кет тўрт йил давом этган чемпионликни “Ливерпуль”га бой берди. Манчестерликлар чемпионатнинг биринчи даврасида юз берган инқироз туфайли кўп очко йўқотиб қўйди.

Бироқ қишки трансферлар даврида жамоага Абдуқодир Ҳусанов, Умар Мармуш, Нико Гонсалес ва Витор Рейснинг қўшилиши орқали янгиланиш даври бошлади. Бунинг самарасида Гвардиола шогирдлари чемпионатни учинчи ўринда якунлаб, Европа Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди.

 

Талаш бўлаётган Шомуродовнинг трансфер бозоридаги нархи кўтарила бошлади!

Шомуродов кучайиб кетди...

“Топ-5” ёки Туркия: Шомуродов қайси жамоани танлагани маъқул?

Нима бўлди? Бир жамоа бирданига зўр ўйнаб турган тўрт легионеримиз билан хайрлашди!

Шомуродовнинг трансферини ким ҳал қилади?
Шомуродов “бомба” трансфер бўлади! Европанинг машҳур лигасида Элдорни кутишяпти
Ўткир Юсуповнинг бу “иши”ни ҳеч ким унутмайди!

Файзуллаевни жамоага олишни исташмаганди...

Файзуллаев “Реал” ва “Барса”ни танлади!

Легионеримиз Европада юриш қилишга тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Азизжон
21/06/2025 21:40
Админ янги мураббий ким