Алонсо нимага Формула-1 ни тарк этаётганлиги маълум бўлди

Бундан олдин Макларен жамоаси пилоти Фернандо Алонсо мавсум сўнггида фаолиятини якунлашини маълум қилган эди.

"Мен Формула-1 ни болидларнинг кучсизлиги учун тарк этмадим. Мен ўзим орзу қилган барча нарсага эришдим. Мен Формула-1 да дебют қилдим, биринчи Гран-принида зафар қучдим, иккита чемпионлик титулини қўлга киритдим. Мен "Макларен"да, "Рено" ва "Феррари" шарафини ҳимоя қилдим. Шундай экан, кетиш вақти ҳам етиб келди.

Маълумот учун, Алонсо Формула-1 бўйича 2 карра жаҳон чемпиони саналади. У июнь ойида "Ле-Ман 24 соати" пойгасида ғолиб чиққан эди.

Алонсо фаолиятини 2001 йил "Минарди" жамоаси сафида бошлаган ва шундан сўнг бир нечта жамоалар шарафини ҳимоя қилди. 2014 йилдан буён эса "Макларен" аъзоси саналади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!