Ана холос! "Барселона" футболчиси учун мавсум муддатидан аввал якунига етди
“Барселона” клуби ҳимоячиси Сержи Роберто кеча “Атлетико”га қарши бўлиб ўтган ўйинда жароҳат олган эди.
Каталонияликлар расмий сайти тарқатган хабарга кўра 26 ёшли футболчи камида 3-4 ҳафта майдонга туша олмайди. Айтиш лозимки, кечаги баҳсда захирадан майдонга тушиб Робертонинг ўрнига учрашувни давом эттирган Рафинья Алькантара ҳам жароҳат олган. Шифокорларнинг сўзларига кўра бразилиялик футболчининг жароҳати жиддий ва у операция қилинади.
Хабарларга қараганда Рафинья мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши мумкин.
Фикрлар