Ана холос: Бразилия устози Мексика билан ўйинга 1 соат қолганида тактикани ўзгартирган

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Тите ЖЧ-2018 1/8 финалидан ўрин олган Мексика термасига қарши ўйинга 1 соат қолганида тактикани ўзгартиришга қарор қилган. Бу ҳақда Globo Esporte хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, Тите Мексиканинг асосий таркиби ма`ум бўлгач, фавқулодда ўз ассистентларини чақирган ва бошқа схемага ўтишга қарор қилган.

Ўйин бошланишига 75 дақиқа қолганида Мексикада ҳимоячи Мигель Лайюннинг ўрнини тажрибали Рафаэль Маркес эгаллаши маълум бўлганидан сўнг шундай қарорга келинган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйинда “пентакампеонлар” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритишган эди.

Маркес эса ўша беллашувдан кейин халқаро фаолиятини якунлаганлигини ма`лум қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!