Ана холос! Мюллер "Ливерпул"га қарши ўйинларни ўтказиб юборади

Хабарингиз бор, бундан аввалроқ УЕФА тартиб-интизом қўмитаси "Бавария" форварди Томас Мюллерни "Аякс"га қарши ўйинда ишлатган қўполлиги учун уни 2та ўйинга дисквалификация қилган эди. Шу боис 29 ёшли германиялик футболчи ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган “Ливерпул”га қарши ўйинларни ўтказиб юборадиган бўлди.

Аммо, кейинчалик мюнхенликлар раҳбарияти УЕФАнинг қарори юзасидан апелляция беришди. Улар ҳеч бўлмаганда дисквалификация муддатини битта ўйинга қисқартиришни кўзлашаётган эди. Бироқ, уларнинг апелляцияси ташкилот томонидан рад этилди.

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” – “Бавария” қарама-қаршилиги дастлаб 19 февраль куни “Энфилд”да, жавоб баҳси эса 13 март куни “Альянц Арена”да ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!