Ана холос! ОФК Қатар терма жамоаси устидан текширув бошлади
Хабарингиз бор бундан аввалроқ Қатар терма жамоасининг аксарият футболчилари, шу жумладан Алмоиз Али ва Бассам Ал-Равиларнинг Қатар терма жамоасида ўйнаши ФИФА қонун қоидаларига тўғри келмаслиги ҳақида маълум қилинган эди.
Ушбу ҳолат юзасидан дастлаб Ироқ ва Жанубий Корея ОФКга эътироз билдирган эди. Энди эса Бирлашган Араб Амирликлари ҳам буни талаб қила бошлади.
Берилган маълумотларга қараганда Осиё футбол конфедерацияси ниҳоят ушбу ҳолат юзасидан текширув ишларини бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ бу борада қонун бузилиш ҳолати аниқланса Қатар терма жамоаси Осиё кубогидан четлатилиши мумкинлиги маълум қилинган эди.
Фикрлар