Ана холос! Суперлигада гол киритган "энг ёш футболчи"нинг асл ёши 28 да экани маълум бўлди
Мухи Ҳиндистон Суперлигасида гол киритган энг ёш футболчи бўлган эди. Fox Sports Asia'нинг хабар беришича, унинг асл ёши 16 эмас, балки 28 дир.
У октябр ойида ўша "тарихий" голини киритган эди. Аммо шундан сўнг кўпчиликда унинг ташқи кўриниши туфайли 16 ёш эканига шубҳа ўйғонади. Футболчининг ўзи эса ёши борасидаги ҳақиқатни яширганлигини тан олди.
Мамлакат футбол Федерацияси эса Гурав Мухини ушбу қилмиши учун 6 ойга четлатди. Шунингдек, Ҳиндистон ўсмирлар терма жамоасидан ҳам четлатилди.
Маълумот учун, "Жамшидпур" 2017 йилда ташкил этилган клуб саналади ва ўз вақтида Австралия терма жамоаси афсонаси - Тим Кэйхилл ҳам айнан мазкур жамоада тўп сурган.
Фикрлар