Ана холос! Хабиб Нурмагомедовга гонорар берилмаслиги маълум қилинди

UFC президенти Дана Уайт сўзларига кўра, чемпион Хабиб Нурмагомедов Конор Макгрегор билан бўлган жангдаги гонорарини олмаслиги мумкин. Бу спортчининг Диллон Дэнис билан жангдан сўнг муштлашгани сабаб бўлиши мумкин.

- Мен Боб Беннет (Невада спорт комиссияси ижрочи директори - Sports.uz) билан гаплашдим. У Конор ўз пулини олишини, Хабиб эса олмаслигини айтди, - дейди Уайт.

Бу масала Невада спорт комиссияси томонидан воқеа тўлиқ ўрганиб чиқилгандан сўнг ҳал этилади.

Эслатиб ўтамиз, жангдан сўнг Хабиб октагондан ошиб ўтиб, Конорнинг спарринг-рақиби Диллон Денисга ҳужум қилишга ҳаракат қилган. Бу вақтда унинг жамоаси аъзолари Макгрегорга урмоқчи бўлишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!