Анастасия Павлюченкова навбатдаги ғалабасини нишонлади
Россиялик Анастасия Павлюченкова ва голландиялик Кики Бертенс "Australian Open" турнирининг иккинчи даврасида ўзаро рақобатлашди.
Улар ўртасидаги учрашув 1 соат 48 дақиқа давом этди. Унда Анастасия 3:6, 6:3, 6:3 ҳисобида рақиби устидан ғалаба қозонди
Шу тариқа Австралия очиқ чемпионатининг учинчи даврасида Павлюченкова беларуслик Александра Сосновичга қарши кортга чиқади.
Фикрлар