Анчелотти: "Бавария"нинг ПСЖдан битта устунлик томони бор
Мюнхеннинг "Бавария" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти ПСЖга қарши бўладиган ЕЧЛ гуруҳ босқичи ўйини олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
– Менинг жамоамнинг парижликлардан битта устунлик томони бор. "Бавария" ПСЖга қараганда кўпроқ тажрибага эга. Яхши ўйин кўрсатамиз. Ўйлайманки, энг ажойиб учрашувларимиздан бирини ўтказамиз, – дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради TZ нашри.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ - "Бавария" учрашуви бугун тунда Париж шаҳрида бўлиб ўтади.
Фикрлар