"Андижон" Суперлига жамоалари орасида биринчи бўлиб мавсумий чипталарни сотувга чиқарди

Янги мавсум бошланишига ҳам тобора оз фурсатлар қолмоқда. Табиийки мухлислар ҳам футболни соғинишган. Айниқса, бу борада андижонлик ишқибозларни алоҳида тилга олиб ўтиш олиш лозим. Боиси, жамоа қаторасига 2 мавсум қуйи лигада тўп сурди. Маҳаллий мухлислар эса жамоасининг яна кучлилар сафида ўйнашини интиқлик билан кутишмоқда.

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра “Анлижон” клуби мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида биринчилардан бўлиб мавсумий чипталар сотувини йўлга қўйди. Ўзининг севимли жамоасини бутун мавсум давомида стадиондан туриб қўллаб-қувватлашни истаган мухлислар 400 минг сўм эвазига ушбу абонементларни сотиб олишлари мумкин.

Мавсумий чипталар 7-8-9-10-11-12-13-21-22-23-24-25-26-27-28-секторларга чиқарилган. 

Ушбу мавсумий чиптани сотиб олишнинг қулайлик томони шундаки, Сиз ҳар бир ўйин олдидан чипта сотиб олишдан мосуво бўласиз. Қолаверса бу орқали “Андижон” футбол клубининг ривожи учун ўз хиссангизни қўшган бўласиз.

Мавсумий чипталарни сотиб олиш Сиз хоҳлаган усулда амалга оширилади. Мурожаат учун манзил: 3 кичик даҳа, “Халқлар дўстлиги” стадиони.

Телефонлар:
+99874 226 70 27
+99874 226 10 47
+99899 907 10 13
+99893 413 99 99

Фақат соат 09:00дан 18:00га қадар телефон қилишингиз мумкин бўлади.

andijon

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Лео Месси
15/02/2019 14:21
Билеееет...намунча қиммат