"Андижон" афсонаси яна жамоага қайтди

Бахтиёр Ҳамидуллаев...Ҳа, бу номни ўқишингиз билан “Андижон” жамоаси таркибида бир қатор голлар муаллифи бўлиб, мухлисларга олам-олам қувонч баҳшида этган ўша машҳур ҳужумчи кўз остингизга келади.

Футболчилик фаолияти давомида Ўзбекистон чемпионатида 196 та гол муаллифи бўлган собиқ ҳужумчи “Шаҳрихон”, “Нефтчи”, “Олмалиқ” ва “Пахтакор” жамоаларида тўп сурган, футболчилик фаолиятининг асосий қисмини эса “Андижон” жамоасида ўтказгани барчага маълум.

Бутсаларин михга илгач, мураббийлик соҳасини танлаган Ҳамидуллаев “Андижон” ёшлар жамоасида иш бошлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Мен учун қадрли бўлган “Андижон” жамоасига қайтганимдан хурсандман. Ёшлар жамоасини ишониб топширгани учун клуб раҳбариятига, хусусан бош директор Маъруфжон Абдисаломовга миннатдорчилик билдираман. Меҳнатим ва билимим орқали ёш футболчиларни тарбиялаб, асосий жамоага етакчи футболчиларни етказиб бериш учун чин дилдан меҳнат қиламан. Ўзимга билдирилган ишончни албатта оқлашга ҳаракат қиламан” -дейди Ҳамидуллаев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!