"Андижон" сафига бир қатор янги футболчилар келиб қўшилишди

Янги мавсумга пухта тайёргарлик кўраётган “Андижон” ўз сафига маҳоратли футболчиларни жалб этишда давом этмоқда.

Ўтган мавсумни Муборакнинг “Машъал” клубида ўтказган ярим ҳимоячи Сардор Абдураимов ҳам янги мавсумни “бургутлар” сафида бошлаши мумкин. Айни дамда “Андижон” Қибрайда “Оқ-Тепа”га қарши ўртоқлик ўйини ўтказмоқда. Сардор Абдураимов эса ушбу баҳсда андижонликлар сафида асосий таркибда ўйинни бошлади.

Шунингдек ўтган мавсум маълум муддат “Нефтчи”да тўп сурган украиналик посбон Виталий Мирний ҳам “Андижон” сафида кўрикдан ўтмоқда. У ҳам айни дамда давом этаётган ўртоқлик ўйинини асосий таркибда бошлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!