"Андижон" ва "Қўқон-1912" келгуси мавсум уй ўйинларини бошқа стадионларда ўтказишади, агар...

Хабарингиз бор бундан бир неча кун муқаддам ўз майдонида “Истиқлол”ни (2:1) енгиб, муддатидан аввал Про-лига чемпионлигини қўлга киритган “Андижон” келгуси мавсумни Суперлигада ўтказади.

Юқори дивизионда иштирок этувчи жамоаларга эса Ўзбекистон профессионал футбол лигаси томонидан жиддий талаблар бор. Уларнинг энг асосийси стадион масаласидир. Чунки, ушбу лигада тўп сурадиган жамоаларнинг уй стадионлари талаб даражасида бўлиши лозим.

ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаевнинг сўзларига кўра стадионлари ташкилот қўйган талабларга мос келмайдиган жамоалар, жумладан “Андижон” ва “Қўқон-1912” мавсум бошлангунича керакли ишларни амалга ошириб, камчиликларни бартараф этмаса, ўз уй ўйинларини бошқа стадионларда ўтказишлари мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!