Андижонда автосаноат тизими ходимлари ўртасида “ЎФА Кубоги” мусобақаси бўлиб ўтмоқда

14 июль куни Андижондаги “Соғлом авлод” ўйингоҳида  автосаноат тизимида фаолият юритувчи қўшма корхоналар ўртасидаги футбол мусобақасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада водий вилоятларида бир тармоқда иш олиб борувчи  корхоналарнинг 12та жамоаси иштирок этмоқда.

Жамоалар мусобақада икки гуруҳга бўлинган ҳолда қатнашяпти. Баҳслар  ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари “Соғлом Авлод” ўйингоҳи, Бўстон даҳасидаги БЎФМ ҳамда Шўрбулокдаги футбол акдемиясининг футбол майдонларида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Очилиш маросимида сўз олган вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Бекзодбек Каримов қатнашчиларга баҳсларда омад тилади.

Шундан сўнг, майдонда “Уз Донг Янг Ко” ва “Уз Корам Ко” жамоалари  куч синаштилар. Учрашувда “Уз Донг Янг Ко” жамоаси 4-0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!