Ёш футболчи майдонда ҳушидан кетиб, қайтиб турмади

Колумбияда 18 ёшли футболчи ўйин вақтида ҳушидан кетганидан кейин вафот этди. “Мильонариос” ёшлар жамоаси футболчиси Сантьяго Кастрильон ўйин давомида аҳволи ёмонлашди ва майдонга қулади.

Клуб матбуот хизматига кўра, миллий ёшлар турнири доирасида “Санта-Фе” жамоасига қарши ўйинда Кастрильоннинг мазаси қочган.

- Унга дарҳол жамоа шифокорлари ёрдам кўрсатди, тез ёрдам машинасида ихтисослаштирилган шифохонага етказилди, у ерда реанимация бўлимида кардиологлар томонидан даволанди.

Шифокорларнинг барча ҳаракатларига қарамай, Сантьяго ўзига кела олмади ва оиласи, жамоадошлари ва дўстлари қуршовида вафот этди.

Сантьяго фақат футбол ўйнамаган. У футбол билан яшаган, уни ҳис қилган ва доимо бошқаларга табассум улашган, бу табассум энди абадий қалбларимизда сақланиб қолади, - дейилади баёнотда.

Кастрильон асосий жамоада дебют қилмаган, бир неча бор ўйинларда учрашув қайдномасига киритилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!