Гвардиола энг зўр уч жамоа номини айтди. Улар орасида “Сити” йўқ!
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Европанинг энг яхши учта клуби номини айтди ва бу рўйхатга ўз жамоасини киритмади.
- “Арсенал”, “Бавария” ва эҳтимол “Барселона” ҳам ҳозирги пайтда Европанинг энг яхши жамоаларидир, - деди испаниялик мураббий.
“Шаҳарлик” футболчилар Англия лигаси кубоги финалида айнан “Арсенал”ни мағлубиятга учратиб, жорий мавсумдаги илк совринини қўлга киритди.
Шу тариқа, Гвардиола ушбу совринни беш маротаба қўлга киритган ягона мураббий сифатида рекорд ўрнатди.
Қизиғи шундаки, Гвардиола тилга олган “Арсенал”, “Бавария” ва “Барселона” ўз миллий чемпионатларида етакчилик қилмоқда, шунингдек УЕФА Чемпионлар лигасининг чорак финали иштирокчилари ҳисобланади.
Фикрлар