Андижонда мураббийлар билимларини янгилаш бўйича семинар ўтказилмоқда

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимизда футбол мураббийлиги соҳасини ривожлантириш, уларнинг касбига бўлган қизиқишини орттириш, уларнинг малакасини мунтазам ошириб бориш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, ЎФА томонидан Андижон вилоятида мураббийларнинг касбий малакасини ошириш, мураббийлик соҳасидаги янгиликлар билан мунтазам таништириб бориш мақсадида 5 кунлик билимларни янгилаш ўқув курслари ташкил қилинди.

Ушбу ўқув каурслари ЎФА инструктори Усмон Тошев бошчилигида ташкил этилмоқда. Унга инструктор ёрдамчиси Язгелди Кутданов ҳамда координатор Лочин Гулдаевлар ёрдам беришмоқда.

Андижондаги ўқув курслари ниҳоясига етганидан сўнг, навбатдаги семинарлар Наманган вилоятида ташкил қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!