Андре Силва: "Милан"дан кетишни хоҳламагандим, аммо...
Мавсумни "Севилья" клубида ижара асосида ўтказаётган ҳужумчи Андре Силва ёзда "Милан"дан кетишни истамаганини айтиб ўтди.
“Мен дунёнинг энг зўр ҳужумчиси бўлиш учун ҳаракат қиляпман. Мен “Милан”дан кетмоқчи эмасдим, аммо ўз мақсадларимга етишишим учун менга кўпроқ ўйин амалиёти керак эди. “Севилья”га ўтиб тўғри қарор қабул қилдим деб ҳисоблайман”, - дейди португалиялик футболчи.
Маълумот учун, Силва жорий мавсум андалусияликлар сафида жами 14та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7та гол ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар