Андре Силванинг ягона голи "Милан"га "Барселона"ни енгиш учун етарли бўлди

  • 5 август, 2018, 07:21
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор шу кунларда дунёнинг кўплаб йирик шаҳарларида Европанинг гранд клублари янги мавсум олдидан ташкил этиладиган анъанавий International Champions Cup тижорий турнирида иштирок этишмоқда.

Tecno

Ҳозиргина АҚШнинг Калифорния штатидаги "Левайс" стадионида турнир доирасида "Милан" ҳамда "Барселона" клублари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Қизиқарли кечган ўйин тақдирини 90-дақиқада Андре Силва томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди. Шу тариқа "Милан" "Барселона"дан устун келди.

"Милан" Италия – "Барселона" Испания 1:0 (0:0, 1:0)

5 август, «Levi's Stadium»

Гол: 1:0 – 90 Андре Силва.

"Милан" – Доннарумма, Романьоли, Родригес (Антонелли, 61), Калабрия (Абате, 61), Мусаккьо (Сапата, 79), Локателли (Маури, 61), Чалханоглу, Борини (Халилович, 62), Кессиэ, Сусо (Бонавентура, 79), Кутроне (Андре Силва, 61).

"Барселона" – Силлессен (тер Стеген, 46), Лангле, Марлон (Мингеса, 77), Миранда, Серджи Роберто, Артур, Рафинья (Абель Руис, 77), Малком, Нелсон Семеду, Мунир, Пако Алькасер (Пуч, 46).

Огоҳлантиришлар: Лангле (49), Чалханоглу (57), Кессиэ (66), Маури (72).

Таъкидлаш керакки, айнан мана шу баҳсдан сўнг бу йилги International Champions Cup тижорий турнирига расман якун ясалди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!