Андрей Фёдоров: Йирик ҳисобда ғалабага эришган бўлсак-да, ўйин у қадар осон ўтди, дея олмайман

  • 9 ноябрь, 2018, 20:28
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бугун бўлиб ўтган “Локомотив” – “Бухоро” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Андрей Фёдоров қуйидагича фикр билдирди.

Tecno

- Бугунги баҳсда йирик ҳисобда ғалабага эришган бўлсак-да, ўйин у қадар осон ўтди, дея олмайман. Зеро бугун таркибда ва тактикада анча ўзгаришлар билан ўйнадик. Баъзи йигитлар бугун умуман ўзлари учун ноодатий позицияларда ҳаракат қилишди. Лекин шундай бўлса ҳам ўйинимиз анча қовушди. Ҳимояда ва ҳужумда яхши ўйнай олдик. Ўйиннинг боришини тўла назорат қилдик ва якунда чиройли ғалабани қўлга киритдик. Йигитларнинг ўйинидан кўнглим тўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!