Андрей Канчельскис: Айрим футболчилар аввалги мураббий билан бирга кетишди, негалиги менга қоронғу

  • 1 ноября, 2018, 20:33
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор бундан бироз аввал Суперлиганинг 28-туридан ўрин олган “Пахтакор” ҳамда “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги марказий учрашув ўз ниҳоясига етди. Баҳс 0:0 ҳисобида нурсиз дуранг билан якунланди. Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Андрей Канчельскис қатнашди ва ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бугунги ўйиндаги натижадан қониқдим. Рақиб кубок финалидаги муваффақиятсизликдан сўнг руҳий ҳолатини тиклаши қийин бўлишини билгандим. Лекин, “Пахтакор” барибир яхши жамоа.

Бугунги ўйинга 4 нафар захира футболчиси билан келдик. Гарчи таркибда етарлича муаммоларимиз бўлсада, бугун ҳимояда яхши ўйнадик. Ҳакамларга эса ҳеч қандай этирозим йўқ.

Мирзоҳид Ғофуров ва Шерзод Каримовларда жароҳат бор. Қолганлар эса аввалги мураббий билан бирга кетишди. Олдинги мураббий ва футболчилар ўртасида қандай келишув бўлганини билмайман ва шу сабабли бу ҳақда бирон нима дея олмайман.

Аршавин келади? Менимча у Наманганни томоша қилгани келса керак”, - дейди россиялик мутахассис.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию