Андрей Канчельскис “Навбаҳор” билан қанча муддатга шартнома имзолагани маълум бўлди

7 октябрь куни Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасида россиялик мутахассис Андрей Канчельскис бош мураббий лавозимида иш бошлаб, клуб билан шу йилнинг охиригача ва +1 кўринишидаги шартномага имзо чекканди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бугун яна бир россиялик мутахассис Алексей Ильич Беленков Наманганга етиб келди ҳамда клуб билан шартнома имзолади. Беленков билан ҳам шу йилнинг охирига қадар ҳамда + 1 кўринишидаги шартнома имзоланди.

Алексей Беленков “Навбаҳор”да ёрдамчи мураббий сифатида иш бошлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!