Андрей Канчельскис: "Навбаҳор"га келишим 3 кунда ҳал бўлди

"Навбаҳор"да иш бошлаганига ҳали кўп бўлмаган Андрей Канчельскис рус журналистларига ўзининг Ўзбекистондаги фаолияти ҳақида қисқача гапириб ўтди. Бу ҳақда lochinlar.uz сайти хабар бермоқда.

ЎЗБЕКИСТОНГА КЕЛИБ ҚОЛИШИ

- Менга қўнғироқ қилишди, таклиф этишди келдим. Таклифни кўп ўйлашимга қўйишмади. 3 кун ичида барчаси ҳал бўлди.

«НАВБАҲОР» ҲАҚИДА

- Жамоа ўз анъаналарига эга клуб. Ҳар бир Намангандаги ўйинда стадион мухлислар билан тўлиб тошади. Шаҳар Тошкент каби катта бўлмаса ҳам, Наманган футболсевар ҳалқ. Клубда яхши футболчилар йиғилган. Таркибда муаммолар бўлсада, чемпионатни юқори нотада якунлашга ҳаракат қиламиз. 

ВАЗИФА

- Олдимиздаги асосий вазифа чемпионатни камида 3-ўринда якунлаб, медалларга эга чиқиш. Аввалари бронза олиш бўйича етакчи бўлган «Навбаҳор» 2005 йилдан бери совринсиз юрибди. Иккинчи ўринга ҳам назарий жиҳатдан имконият бор. Охиригача курашамиз. 

ДАСТЛАБКИ ҲАЙРАТ


- Мени аэропортда юзга яқин ишқибоз кутиб олди. Тўғриси, буни кутмагандим. Таништирув маросида эса 300 та мухлис! Улардан қаердан эшитишди, ҳайронман (кулиб). Маҳаллий мухлисларнинг клубга бўлган меҳридан ҳайратландим.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!