Андрей Канчельскиснинг ёрдамчиси Наманганга етиб келди
Олдин хабар берганимиздек, бугун россиялик яна бир мутахассис Алексей Ильич Беленков Наманганга етиб келди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, Беленков парвоз қилган самолёт бугун эрталабки соат 8:15да Наманган аэропортига қўнди. Мазкур мутахассисни “Навбаҳор” ПФК вакиллари ва мухлислар тантанали тарзда кутиб олишди.
Алексей Беленков “Навбаҳор”да ёрдамчи мураббий сифатида иш бошлайди.
Фикрлар