Андрей Шипилов: Футболда хатолар кечирилмайди
"Металлург" - "Бунёдкор" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Андрей Шипилов қуйидагича фикр билдирди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Яхши ўйин гувоҳига айландик. Рақибда ҳам, бизнинг жамоада ҳам гол киритиш учун етарлича қулай имкониятлар бўлди. Лекин футболда одатда хатолар кечирилмайди.
Жарима майдончамиз яқинида кичик хатога йўл қўйдик ва натижада гол ўтказиб юбордик. "Бунёдкор" жамоасига келгуси ўйинларда омад тилаб қоламан. Умид қиламанки, бизнинг клуб ҳам кейинги ўйинларда муҳим очколарни қўлга киритади", - деди мураббий.
Фикрлар